Линклар

“Халқаро амнистия” ташкилоти АҚШни халқаро қонунчиликни бузганликда айбламоқда.


Ташкилотнинг даъво қилишича, АҚШ махсус хизматлари террорчиликда гумон қилинганларни бир жойдан бошқа жойга елтишда хусусий ёки эгаси номаълум авиакомпаниялар самолётларидан фойдаланган. Бу эса халқаро қонунчиликка зиддир.
Ташкилот ҳисоботида таъкидланишича, АҚШ томонидан содир этилгани айтилаëтган мазкур амалиётлар террорчиликда гумон қилинаётган одамларни ҳибсга олиш ёки ўғирлашдан сўнг уларни қийноқлар қўлланиладиган давлатларга олиб бориб тергов қилиш сифатида баҳоланади.
Ҳисоботда ташкилот АҚШ Марказий разведка бошқармаси буюртмасига асосан хусусий авиаширкатлар ёрдамида амалга оширилган қарийб 1000 та парвоз бўйича маълумотга эгалиги билдирилади.
АҚШ маъмурияти террорчиликда гумон қилинган шахсларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш мамлакат ва халқаро қонунчилигига риоя қилинган ҳолда амалга оширилишини таъкидлаб, маҳбусларнинг қийноқлар қўлланиладиган давлатларга жўнатилгани ҳақидаги даъволарни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG