Линклар

“Хамас” етакчилигидаги Фаластин ҳукумати ташқи ишлар вазири Маҳмуд аз-Заҳар БМТ бош котиби Кофи Аннанга мактуб йўллаб, Фаластин халқи қўшни давлатлар билан елкама-елка, тинч-тотув яшашни исташини билдирди.


Ушбу мактубда Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишга қаратилган “икки давлат келишуви” эҳтимоли борасида ҳам айтиб ўтилган. Аммо мактуб “Хамас” етакчилигидаги Фаластин ҳукуматининг Исроилни қўшни давлат сифатида эътироф этиш-этмаслиги борасида аниқ изоҳ бермайди.
Мактубда Маҳмуд аз-Заҳар Исроил ҳарбий оккупациясини ҳамда фаластинликларга нисбатан юритаётган сиёсатини қоралайди.
“Хамас” Исроилга қарши курашиш адолатдан эканига ишонади”, - дейилади мактубда.
XS
SM
MD
LG