Линклар

Ироқнинг муваққат бош вазири Иброҳим ал-Жаъфарий янги ҳукуматни бошқаришдан воз кечиш режаси йўқлигини айтди.


У “Ироқдаги демократия ҳимоя қилиниши шарт”лигини, айнан шу ниятда бу лавозимдан кечмаслигини таъкидлади.
5 апрель куни Буюк Британиянинг “Гардиан” газетасига берган интервьюсида ал-Жаъфарий ҳукуматдан кетиш ҳақида ўзига бўлаётган даъватларни инобатга олмаслигини билдирди.
Ал-Жаъфарий танқидчиларининг таъкидлашича, айнан бош вазир декабрдаги сайловдан 4 ой ўтгач ҳам янги ҳукумат ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.
Сунний мазҳабидаги араблар ҳамда курд партиялари, шунингдек, ал-Жаъфарийнинг шиа блоки таркибидаги айрим сиёсатчилар уни истеъфога чиқишга чақиряпти. Уларнинг эътирофича, Жаъфарий мамлакат фуқаролари бирдамлиги ва хавфсизлигини таъминлай олмаётир.
АҚШ ва Буюк Британия расмийлари эса Ироқ янги ҳукуматини ташкил этиш борасидаги келишмовчиликлар мамлакат хавфсизлигига раҳна солиши мумкинлигидан хавотир билдиряпти.
XS
SM
MD
LG