Линклар

Бугун Нажафдаги шиаларнинг муқаддас зиëратгоҳи ҳисобланмиш масжид яқинида машинага ўрнатилган кучли бомба портлатилди.


Полиция хабарига кўра¸ портлаш оқибатида камида ўн одам нобуд бўлган¸ 20 дан ошиғи жароҳатланган.
Айтилишича¸ портлагич машина Муҳаммад пайғамбарнинг куëви ҳисобланмиш Имом Али мақбарасидан 300 метр масофада бўлган.
Айни пайтда¸ Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари¸ Ироқ хавфсизлик кучлари ўтган йили италиялик журналист Жулиана Сгренани ўғирлаб кетганликда гумон қилинган шахсни қўлга олганини эълон қилдилар.
Хабарга кўра¸ Абу Айман лақаби билан машҳур Муҳаммад ал-Убайдий 7 март куни Бағдодда қўлга олинган. Бу хабарнинг бир ой кечикиб эълон этилишига эса¸ унинг шахсиятини тасдиқловчи ДНК анализи жавоби чўзилгани сабаб бўлган.
Абу Айманнинг Бағдод жанубидаги Бобил минтақасида яширин фаолият юрғизаëтган Ислом лашкари гуруҳи¸ ҳамда ал-Қайданинг Ироқдаги раҳбари Абу Мусаб ал-Зарқавийга яқин алоқада экани айтилмоқда. Саддам Ҳусайн даврида Абу Айман Ироқ разведка хизмати раиси ëрдамчиси бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG