Линклар

Исроил президенти Моше Катцав муваққат бош вазир Эхуд Олмертдан расман янги ҳукумат тузишни сўради.


Президентнинг бу сўрови унинг парламент сайловларида ғолиб чиққан Кадима партияси раиси бўлмиш Олмерт билан учрашувидан сўнг эълон қилинди.
Бунга жавобан Олмерт коалицион ҳукуматни имкон қадар тез фурсатда тузиш умидида эканини билдирди.
Олмертга кўра¸ Исроил якуний чегараларини тўрт йил ичида узил-кесил белгилаш ва Фаластин томони билан келишув бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар Ғарбий соҳилнинг аксар қисмини тарк этиш¸ янги ҳукуматнинг устивор вазифаларидан бўлади.
Исроил бош вазири Ариэл Шарон январ ойида инсултга учраганидан бери¸ Олмерт муваққат бош вазирлик лавозимида ишлаб келмоқда.
Сайловларни иккинчиликда якунлаган марказ-сўлчи Меҳнат партияси ва қатор кичик партияларнинг Олмерт тузиши кутилаëтган коалицион ҳукуматга кириши тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG