Линклар

logo-print

Европа парламенти Европа Иттифоқи ҳукуматларини Александр Лукашенкони Белоруснинг қонуний президенти сифатида тан олмасликка чақирди.


Бугун Страсбургда қабул қилинган резолюцияда Европарламент депутатлари инсон ҳуқуқларини топташга бевосита маъсул бўлган Белорус расмийларига нисбатан виза чеклови жорий қилиш ва уларнинг иттифоқ ҳудудларидаги банк ҳисобларини музлатишга қарор қилдилар.
Депутатлар шунингдек Россия ҳукуматини 19 март кунги сайловларда Лукашенконинг яна президентликда қолишини қўллагани учун танқид қилдилар. ЕИ мазкур сайлов натижаларини сохтакорликка асосланган дея қабул қилмади.
Келаси ҳафтага белгиланган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғинида Белорусга нисбатан янги жазо чоралари қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG