Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко ўзи етакчилигидаги “Бизнинг Украина” сиëсий блокининг зарғалдоқ инқилоби кунлардаги эски иттифоқчилари билан қайта бирлашиш ҳаракати ҳали музокаралар босқичида эканини айтди.


Юшченко блоки Юлия Тимошенко гуруҳи ва социалистик партия билан коалиция тузишга оид келишув лойиҳасини ишлаб чиқди.
Агар бу учала сиëсий гуруҳ бирлашса улар иттифоқи парламентдаги кўпчиликка айланади ва навбатдаги ҳукумат тузиш ҳуқуқини қўлга киритади. Аммо айни шу коалиция ўтган йил сентябрида Тимошенко бош вазирликдан бўшатилиши билан тарқаб кетган эди.
“Бу коалиция саккиз ой аввал мавжуд эди. Сўнгра у бўлиниб кетди. Бундан тегишли сабоқлар чиқарилди. Аввалги коалиция тарқалишига олиб келган муаммолар ҳал этилди. Янги коалиция умри қанчага чўзилиши мумкин. Ишончим комилки¸ бу савол жавоби бир-биримизга қанчалар ишона олишимиз¸ тарғиб қилаëтган қадриятларга қанчалар содиқлигимиз ва шахсий ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ”¸ - деди президент Юшченко.
Айни пайтда бугун Тимошенко Юшченко блокини коалиция тузишга оид музокараларни чўзаëтганликда айблади. Юшченко блоки эълон қилган бугунги баëнотга кўра¸ коалицияга кирадиган сиëсий кучларнинг бари президент сиëсий дастурини қўллаб-қувватлаши шарт.
XS
SM
MD
LG