Линклар

5 апрель куни Бағдодда Ироқнинг собиқ диктатори Саддам Ҳусайн устидан суд жараёни давом эттирилди.


Суд мажлисида судья ҳимоячилардан бирини ишга халақит берганликда айблаб, суд залидан чиқариб юборди. Адвокат Бушра Халил “Абу Ғрайб” қамоқхонасида америкаликлар маҳбусларни хўрлаётгани тасвирланган суратларни судга тақдим этиб, уларга изоҳ берди. Шундан сўнг суд раиси адвокатни “ўзини назорат қила олмаётгани” баҳонасида ишдан четлаштирди.
Қизиғи шундаки, адвокатнинг чиқишидан сал аввал Саддам Ҳусайн давридаги Ироқ терговхоналаридан бирида қийноқлар тасвирга олинган видеолавҳалар кўрсатилганди. Саддам Ҳусайн ва унинг 7 шериги 1982 йилда 148 шиани ўлдиришга буйруқ берганликда айбланиб, ўтган йил октябрь ойидан буён суд қилинмоқда. Бу шиалар Дужайл шаҳарчасида Саддамга қарши уюштирилган суиқасд учун қасос олиш мақсадида ўлдирилгани айтилади.
4 апрель куни Ироқ маъмурияти Саддам Ҳусайн ва унинг шерикларини курдларни қатлиом қилганликда ҳам айблади.
XS
SM
MD
LG