Линклар

Франция бош вазири Доминик де Вилпен ëшлар меҳнатига оид қонун устида бораëтган икки ойлик бўҳронга барҳам беришга чақирди.


Айни пайтда¸ француз парламенти депутатлари касаба ва талабалар уюшмалари раҳбарлари билан қонунга қандай ўзгартишлар киритиш борасида музокара олиб бормоқдалар. Қонун ширкатларнинг 26 ëшга тўлмаганларни ишдан бўшатишини осонлаштиради¸ деган асосда Франция бўйлаб ëшлар норозилигини давом этмоқда.
Бугун Парижда қайд этилган талабаларнинг кенг кўламли норозилик юриши оқибатида пойтахтдаги транспорт қатновига жиддий зиëн етди. Франциянинг бошқа шаҳарларида эса намойишчи ëшлар завод-фабрикаларга элтувчи муҳим магистрал йўлларни тўсиб қўйдилар.
XS
SM
MD
LG