Линклар

Юлия Тимошенко ва социалистлар етакчиси Александр Мороз демократик коалицияни тузишни тезлаштиришни сўраб Украина президенти Виктор Юшченкога мурожаат билан чиққанлар.


Улар фикрича, коалициянинг учинчи иштирокчиси – президент тарафидаги "Бизнинг Украина" блоки атайин бу борадаги музокараларни чўзишга уринмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Бизнинг Украина" блоки Юлия Тимошенко ва социалистлар билан коалиция тузишга розилик берган, аммо айни пайтда коалиция Виктор Юшченконинг сиёсий дастурини қўллаб қувватлаши керак, деган шартни қўймоқда. Украинада ўтган парламент сайловида энг кўп овозни тўплаган – Виктор Янукович партиясининг эса қайсидир гуруҳ билан коалиция бўлиб бирлашиш нияти йўқ.
XS
SM
MD
LG