Линклар

Исроил Бош вазири вазифасини бажараётган Эхуд Олмерт янги ҳукуматни тузгач Мисрга сафар қилади.


Бу ҳақда унинг маъмуриятидан маълумот олинди. Эхуд Олмерт етакчилигидаги "Қадима" партияси 28 март кунги Исроилда ўтказилган сайловларда ғолиб чиққан ва мамлакат парламентидан кўпчилик ўринни эгаллаган эди. Эндиликда Олмерт янги ҳукуматни тузиши керак. Бунинг учун унга олти хафта мухлат берилди. Исроил бош вазири Ариэл Шарон Мисрга сўнгги бор 2005 йил бошларида сафар қилган эди. Исроил бош вазири Ариэл Шарон январ ойида инсултга учраганидан бери¸ Олмерт муваққат бош вазирлик лавозимида ишлаб келмоқда. Сайловларни иккинчиликда якунлаган марказ-сўлчи Меҳнат партияси ва қатор кичик партияларнинг Олмерт тузиши кутилаëтган коалицион ҳукуматга кириши тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG