Линклар

Қўшма Штатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича янги тузилган кенгашидаги ўринга ҳозирча даъвогарлик қилмасликка қарор қилган.


БМТдаги АҚШ дипломатларидан бирининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар аввалига янги тузилган кенгашнинг қандай ишлашини кузатиш ниятида. Ушбу кенгаш аввал фаолият олиб борган инсон ҳуқуқлари комиссияси ўрнида тузилган. Таркибига инсон ҳуқуқларини топтовчи давлатлар вакиллари киргани учун ҳам бу комиссия танқидларга учраган ва кейинчалик унинг ўрнида инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш тузишга келишилган эди. Аммо Қўшма Штатлар ушбу кенгаш аввалги комиссия қилган хатоларни такрорлаши мумкин дея, унинг тузилишига қаршилик билдирган. Ҳозирча Кенгашда қатнашишга 30 дан ортиқ давлат даъвогарлик қилмоқда. Қўшма Штатлар ушбу кенгаш фаолиятини кузатишини ва балки келаси йил унда қатнашиши эхтимоли борлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG