Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар Фаластин халқига бериладиган инсонпарварлик ёрдамлари миқдори оширилиши, аммо Хамас етакчилигидаги ҳукуматга ёрдам берилмаслигини айтди.


АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Шон МакКормак бу ҳақда шуларни айтди. "Биз Хамас етакчилигидаги ҳукуматга молиявий ёрдамлар бермоқчи эмасмиз. Биз террорчилар билан ишламаймиз ва террорчиларга пул бермаймиз. Лекин, Фаластин халқига тўғридан тўғри ёрдамлар берилиши давом этади", - деди Шон МакКормак. Унинг айтишича, ҳозирда БМТ идоралари орқали фаластинликларга берилажак ёрдамлар миқдорини ошириш йўллари ўрганилмоқда. Шон МакКормакнинг айтишича, АҚШ тарафидан Фаластин халқига берилажак ёрдамлар ҳажми бу йил 75 миллион долларни ташкил этиши мумкин. Жаҳон ҳамжамияти Хамас етакчилигидаги Фаластин ҳукуматидан зўравонликларни қоралашни ва Исроилни тан олишни талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG