Линклар

logo-print

Афғонистон жанубида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида икки АҚШ ҳарбийси ва бир америкалик мутахассис яраланди.


АҚШ ҳарбийлари тарқатган баёнотга кўра, Хилманд вилоятининг Лашкар Ғор шаҳридаги ҳужумда худкуш ҳужумчи нобуд бўлган.
Афғонистон расмийларига кўра, ундан олдин британияликлар амалга ошираётган қуриш участкаси дарвозаси яқинида портлаш содир этилган. Оқибатда британиялик икки ҳарбий яраланган. Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Айни пайтда, Германия Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Афғонистон шимолида уюштирилган ҳужум оқибатида тўрт нафар немис аскари яраланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG