Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг 10 апрел кунги учрашувида Беларус ҳукуматининг 31 нафар юқори лавозимли расмийсига виза чеклови жорий қилиниши кутилмоқда.


Рўйхатда биринчи ўринни Беларус президенти Александр Лукашенко эгаллаган. Шунингдек, рўйхатга Беларусда президентлик сайлови нодемократик ўтишига ҳисса қўшган бошқа юқори лавозимли расмийлар ҳам киритилган.
Европа Комиссияси матбуот вакили Эмма Удвин Озодлик радиосига, агар Беларусда қатағонлар давом этаверса, рўйхат узайтирилиши мумкинлигини айтди: “Қарор душанба куни қабул қилинади. Бироқ биз Беларус ҳукумати хатти-ҳаракатларини яқиндан кузатиб борамиз. Масалан, кўплаб одам ҳозиргача ҳибсда сақланмоқда”, – деди Европа комиссияси вакили.
XS
SM
MD
LG