Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи “Ҳамас” етакчилигидаги Фаластин ҳукуматига пул беришни вақтинча тўхтатди.


Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг 10 апрел куни бўлиб ўтадиган йиғилишида бу ҳақда якуний қарор қабул қилинади. “Ҳамас” Европа Иттифоқи қарорини қоралаб, бундан асосан оддий фаластинликларга қийин бўлишини айтди. Европа Иттифоқи феврал ойида Фаластиндаги фавқулодда харажатлар учун 143 миллион доллар маблағ ажратган эди. Европа Иттифоқи комиссиясига кўра, “Ҳамас” ҳозирга қадар Исроил давлатчилигини тан олиш, зўравонликдан воз кечиш ва Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик жараёнини давом эттириш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини бажармаган.
XS
SM
MD
LG