Линклар

Бағдод шимолидаги шиаларнинг “Бурата” зиёратгоҳига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 70 одам нобуд бўлди.


Аёллар кийимидаги камида икки нафар ҳудкуш ҳужумчи зиёратгоҳга кириб, ўзини портлатгани оқибатида 130га яқин одам яраланди. Портлашни ким содир этгани ҳозирча маълум эмас.
Ироқ Ички ишлар вазирлиги одамлар кўп йиғиладиган масжидлар ва бозорларда қатор портлашлар содир этилиши режалаштирилгани тўғрисида малумот қўлга киритган. Шу боис жума куни эрталаб ички ишлар вазирлиги аҳолини масжидлар ва бозорларга бормаслик ҳақида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG