Линклар

Хирот шаҳрида НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар жойлашган база яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.


Афғонистон расмийларига кўра, худкуш кимса уюштирган ҳужум оқибатида икки фуқаро нобуд бўлган. НАТО вакилига кўра, халқаро тинликпарвар кучлар талафот кўрмаган. Толиблар вакили эканини иддао қилган шахс ҳужум толиблар томонидан уюштирилганини айтган. Шунингдек, 8 апрел куни АҚШ ҳарбийлари Хилманд вилояти жанубида жума куни содир бўлган отишмада толибларнинг юқори лавозимли вакили ўлдирилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG