Линклар

Беларус президенти Александр Лукашенко учинчи муддатга президент сифатида қасамёд қилди.


Тантанали маросим Минскдаги Республика саройида ўтказилди.
“Беларус республикаси президенти лавозимини қабул қилар эканман Беларус халқига чин дилдан, ҳалол хизмат қилишга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш ва ҳимоя қилишга, Беларус республикаси конституциясига риоя қилиш ва уни ҳимоя қилишга, менга юклатилган олий вазифани сидқидилдан бажаришга қасамёд қиламан”, – деди Беларус президенти Александр Лукашенко.
Қасамёд қилгандан сўнг қисқача гапирган 51 ёшли Лукашенко Беларус халқи Грузия ва Украинада раҳбарларни ҳокимиятдан ағдарган мухолифат ҳаракатларини қоралаганини айтди. Лукашенко 1994 йилдан бери Беларусга раҳбарлик қилиб келмоқда. Беларус мухолифати ва Ғарб давлатлари фикрича, 19 март куни Беларусда ўтказилган президентлик сайлови натижалари соҳталаштирилган.
XS
SM
MD
LG