Линклар

logo-print

Венада Европа мусулмон уламоларининг анжумани якунлади.


Унинг якунида қабул қилинган баёнотда қитъа мусулмонлари ўртасида алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўз миллий ананаларини сақлаб қолиш заруратига урғу берилган.
Австрия мусулмонлари жамоаси матбуот котиби Карла Амина Бағажатининг “Озодлик” радиосига айтишича, ушбу баёнот Европанинг кўпчилик аҳолиси ҳамда мусулмон жамоалари ўртасидаги мулоқотда имомларнинг ролига алоҳида аҳамият қаратади.
Қитъадаги мусулмон жамоаларини Европа жамиятига интеграциялашуви муаммоси мазкур уч кунлик анжуманнинг диққат-марказида бўлди.
Унда 40 дан ортиқ давлатдан келган 130 мусулмон уламоси қатнашди. Шунингдек, анжуманда Еврокомиссия раҳбари Хосе Мануэл Баррозо, Еврокомиссия ташқи алоқалар комиссари Бенита Фереро-Валднер ва Австрия канцлери Вольфганг Шуссел иштирок этди.
XS
SM
MD
LG