Линклар

Эрон расмийлари АҚШ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳронни уранни бойитишдан воз кечишга мажбурлай оламиз, деб ўйлаётгани “катта хато” эканини билдирди.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳомид Ризо Осифий “ҳеч қандай таҳдидлар Эронни тинч ядровий дастурларидан воз кечишга мажбур қила олмаслиги”ни таъкидлади.
Атом энергияси халқаро агентлиги делегацияси яқинда Эронга сафар қилиб, Исфахон ва Натандаги ядровий иншоотларни кўриш ниятида.
Эрон томони 2005 йил февраль ойи ўрталарида халқаро ҳамжамиятнинг огоҳлантирмай текширишларидан воз кечиши ва айрим ядровий иншоотларга ўрнатилган кузатув камераларини олиб ташлашини эълон қилган эди. Ўшандан буён Эронга агентлик вакиллари келмаганди.
11 апрель куни Эронга агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадейнинг шахсан ўзи бориши кутиляпти.
АҚШ Эронни ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Эрон эса ўзининг ядровий дастурлари тинч мақсадга йўналтирилганини билдиряпти.
XS
SM
MD
LG