Линклар

“Ироқ фуқаролар уруши чоҳига тушиб қолган”и тўғрисидаги баёноти учун расмий Бағдод Миср президенти Ҳусни Муборакни танқид қилди.


Бундан ташқари, Ҳ.Муборак “Ироқдаги шиа мусулмонлари Эрон таъсирига тушиб қолган”ини ҳам айтганди. Шунингдек, Ҳ.Муборак фуқаролар уруши давом этаётган Ироқ бутун Яқин Шарқдаги тинчликка раҳна солаётганини таъкидлаганди.
“Ироқ фуқаролар уруши бўсағасида эмас. У ерда фуқаролар уруши аллақачон бошланиб бўлган. Вазият жуда оғир. Ироқ қандай қилиб бу вазиятдан чиқишини билмайман. Мамлакат деярли барбод бўлди”, - деганди Миср раҳбари.
Ироқнинг шиа мазҳабидаги бош вазири Иброҳим ал-Жаъфарийнинг сўзларига кўра, Ҳ.Муборакнинг бу баёноти турли дин ва элатга мансуб бўлган Ироқ халқини хафа қилган.
XS
SM
MD
LG