Линклар

Бугун Дунай ва Сава дарёлари сув сатҳи кўтарилиб, Сербия пойтахти Белград шаҳрида тошқиш юз бериши кутилмоқда.


Якшанба куни иккала дарё суви сатҳи соатига бир сантиметрдан кўтарила бошлагани оқибатида Белграднинг баъзи туманларида сув тошди. Сербиянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланмиш Новий Сад шаҳрида ҳам фавқулодда ҳолат юзага келган. Бугун бу шаҳарда дарё суви охирги олти ҳафта давомида энг юқори даражага кўтарилиши кутилмоқда. Дунай дарёсида сув кўпайгани оқибатида Болгарияда ҳам тошқинлар рўй берди. Видин шаҳрида сув сатҳи 9,5 метргача кўтарилди.
Айни пайтда, Элба дарёси суви кўтарилгани оқибатида Германиянинг шарқий минтақаларида ҳам сув тошқинлари рўй бермоқда.
XS
SM
MD
LG