Линклар

logo-print

10 апрел куни Ироқдаги Шиалар Иттифоқи Бош вазир лавозимига кимни номзод қилиб кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.


Якшанба куни Иттифоқ ҳозирги Бош вазир Иброҳим Жаафари тақдирини белгилаш мақсадида комиссия тузишга қарор қилган эди. Ироқлик курдлар ва суннийлар Шиалар Иттифоқи томонидан Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатилган Иброҳим Жаафарини мазҳаблар ўртасида бораётган урушни тўхтатиш учун етарлича чора кўрмаётганликда айбламоқда. Якшанба куни ироқлик курдлар раҳбарлари Бош вазир лавозимига Жаафари номзодини рад этдилар.
Сўнгги уч кун давомида шиалар масжидларига ҳужумлар уюштирилиб оқибатда 100дан ортиқ одам нобуд бўлгандан кейин дипломатик тортишувлар янада кучайди.
Шунингдек, якшанба куни Германиядаги ахборот агентликлар январ ойи охиридан бери Ироқда гаровда сақланаётган икки нафар Германия фуқароси видеолавҳа орқали ўз ҳаётларини сақлаб қолишни ўтиниб сўраганликларини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG