Линклар

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шахзода Сауд ал-Файсал Ироқдаги зўравонликларни фуқаролар уруши, дея атади.


Якшанба куни Ал-Файсал агар бир мамлакат фуқаролари ўзаро урушса, бу фуқаролар уруши деб аталиши инобатга олинса, Ироқдаги зўравонликларга фуқаролар уруши сифатида қараш керак, деди.
Бир кун олдин Миср президенти Хусни Муборак Ироқдаги зўравонликлар бутун Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлигига тахдид солиши тўғрисида огоҳлантирган эди: “Ироқ фуқаролар уруши бўсағасида эмас. У ерда фуқаролар уруши аллақачон бошланган. Суннийлар, шиалар, курдлар ва Осиёдан келганлар ўзаро урушмоқда. Вазият жуда оғир. Ироқ қандай қилиб бу вазиятдан чиқишини билмайман. Мамлакатда деярли ҳамма нарса издан чиқди”.
Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаафари Муборакни кескин танқид қилиб, унинг бу баёноти Ироқ халқи ва ҳукуматининг хафсаласини пир қилганини айтди.
XS
SM
MD
LG