Линклар

Тожикистон суди республика журналистлар иттифоқини мамлакат қонунларини бузганликда айблаб¸ иттифоқ фаолиятини уч ойга тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.


Адлия вазирлигига кўра¸ агар иттифоқ амалдаги қонунларга хилоф иш тутишда давом этгудек бўлса¸ у бутунлай тарқатиб юборилиши мумкин.
Айни пайтда¸ Туркия маҳкамаси тўрт журналистга нисбатан қўйилган мамлакат суд тизимини ҳақорат қилиш айбини бекор қилди.
Тўртала журналист¸ суднинг биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврда усмонли турклар томонидан арманиларнинг оммавий қатл этилишига бағишланган конференцияни таъқиқлаш қарорини танқид қилган эди.
Айни шундай танқид учун судга тортилган бешинчи журналист устидан жараëн давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG