Линклар

Марказ-сўлчилар етакчиси Романо Проди Италияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ўз тарафдорлари ғалаба қозонганини таъкидламоқда.


Италия қонунларига кўра¸ сайловларни биринчиликда якунлаган сиëсий гуруҳга парламентдаги 55 фоиз ўрин берилади ва эндиликда Проди тарафдорлари 630 ўринлик парламентдаги 340 депутатлик курсисини эгаллайдилар.
“Парламент иккала палатасида ҳам биз кўпчиликмиз ва шу боис тузилажак янги ҳукуматнинг қонунийлиги ëки кучига нисбатан шубҳага ўрин йўқ”¸ - деди бугун мухбирлар билан учрашган Проди.
Аммо консерваторлар етакчиси¸иқтидордаги бош вазир Силвио Берлускони партияси парламент қуйи палатасига берилган овозларни қайта санаб чиқишни талаб этмоқда.
Сайлов якуний натижасини¸ айтилишича¸ хорижда яшаëтган италияликлар белгилайди. Ҳозирча якуний расмий натижанинг қачон эълон қилиниши номаълум.
Айни пайтда¸ бугун Италия полицияси Сицилия мафияси бошлиғи Бернардо Провензанонинг қамоққа олинганини эълон қилди. Полиция қидирув рўйхатидаги биринчи рақамли жиноятчи бўлиб келган Провензано 40 йилдан бери хавфсизлик идораларига тутқич бермай келган.
XS
SM
MD
LG