Линклар

logo-print

Ироқдаги ҳукмрон шиалар иттифоқи кеча ва бугун Иброҳим Ал-Жаъфарийни иккинчи муддат бош вазирликка тавсия этиш-этмаслик масаласида бир қарорга кела олмади.


Бу борадаги музокаралар эртага қолдирилди.
Ироқдаги курд ва сунний гуруҳлари Жаъфарийни (суратда) мамлакатда мазҳаблараро зўравонликлар олдини ола олмаганликда айблашмоқда ва унинг иккинчи муддат бош вазир бўлишига кескин қаршилик кўрсатишмоқда.
Аммо Жаъфарий мансуб бўлган Даъва партияси унинг номзодини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Шиалар иттифоқига кирган айрим гуруҳлар ҳам Жаъфарий номзодига қаршилик кўрсатмоқда.
Бош вазир номзоди борасидаги бўҳрон сабабли 15 декабрда ўтказилган парламент сайловларидан бери Ироқда ҳокимият бўшлиғи сақланиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG