Линклар

Туркманистонда темир хотин дея танилган мамлакат бош прокурори Гурбанбиби Атажанова саломатлиги билан боғлиқ сабаблар туфайли пенсияга чиқишини билдирди.


58 яшар Атажанова 1997 йилдан бери Туркманистон бош прокурори бўлиб ишлаб келди. У¸ асосан¸ Сапармурод Ниëзов мухолифларини таъқиб қилиш¸ хусусан 2002 йили туркманбошига уюштирилгани айтилаëтган суиқасд иштирокчиларини қаттиқ жазолаш билан шуҳрат топган.
2003 йили наркотиклар контрабандасига аралашганликда гумон этилган Атажанова уй қамоғига олинган аммо кўп ўтмай яна вазифасига қайтарилган эди.
Атажанованинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Муҳаммедгулу Оғшуков Туркманистон бош прокурори этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG