Линклар

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Туйғунали Абдураимов жиноят дунëси авторитетларидан бири Рисбек Акматбаевнинг ўзига таҳдид қилганини билдирди.


“Кеча¸ мен ўтказган матбуот анжумани телевизорда кўрсатилганидан сўнг¸ мен Таълим вазири Досбол Нур-улу идорасида ўтирган пайтимда Рисбек Акматбаев қўл телефонимга қўнғироқ қилиб¸ мени йўқ қилажаги ҳақида таҳдид солди. Мен уни овозидан танидим. Бундай таҳдидларга қарамай¸ биз бундан кейин ҳам қонун доирасида иш тутамиз”¸ - деди Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси.
Рисбек Акматбаев¸ 9 апрел куни ўлдирилган акасининг парламентдаги жойи учун ўтказилган сайловда энг кўп овоз олди. Аммо МСК ҳозирча уни депутат деб эълон қилмади ва бу масалани парламент ҳал қилиши лозимлигини таъкидламоқда.
Рисбек Акматбаев ўғирлик ва зўравонлик учун икки марта қамалиб чиққан¸ айни пайтда унга нисбатан милиционерни ўлдирганлик айби бўйича жиноий иш очилган. Қирғизистон қонунлари бундай шахснинг давлат ва жамоат идораларида ишлашини таъқиқлайди.
XS
SM
MD
LG