Линклар

logo-print

Украинанинг Маъмурий ишлар бўйича олий суди мамлакатдаги икки асосий газетанинг 26 март куни бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларини ҳозирча эълон қилишини тақиқлади.


Бу борада суднинг аралашувига сайловда уч фоиз ололмаган партиянинг Украина судига киритган даъвоси сабаб бўлди. Халқ мухолифат блокининг сайлов давомида қоидабузарликка йўл қўйилгани тўғрисидаги даъвоси кўриб чиқилмагунча сайлов натижалари эълон қилинмайди.
Президент Виктор Юшенко суднинг ушбу қарорини олқишлади.
Украина Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларни 10 апрель куни маълум қилиб, улар 5 кун муддат ичида эълон қилинажагини билдирган эди.
Украина қонунига асосан, сайлов натижалари “Холос Украини” ва “Уридовий Куръер” газеталарида расман эълон қилинмагунга ҳақиқий ҳисобланмайди.
XS
SM
MD
LG