Линклар

Москва шаҳар суди Михаил Ходорковскийга қарашли “Очиқ Россия” хайрия жамғармасининг ҳисоб рақамини музлатиб туриш бўйича дастлабки суд қарорини тасдиқлади.


“Интерфакс” ахборот агентлиги “Очиқ Россия” вакилига таяниб хабар қилишича, жамғарма ушбу қарордан норозилик билдириб, Россия Конституциявий судига ҳамда Страсбургдаги халқаро судга мурожат қилиш ниятида.
“Очиқ Россия” жамғармасининг ҳисоб рақами Михаил Ходорковский ва унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедев устидан олиб борилган тергов доирасида 16 март куни музлатиб қўйилган эди.
М.Ходорковский ва П.Лебедев ўзлари инкор қилиб келаётган солиқдан бош тортиш айби билан Сибир ва Россиянинг узоқ шимолида жойлашган қамоқхоналарда 8 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
“Очиқ Россия” жамғармаси Россиянинг кўплаб минтақаларида маориф, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича дастурларга маблағ ажратиб келади.
XS
SM
MD
LG