Линклар

logo-print

“Халқаро амнистия” ташкилотининг маълум қилишича, Туркманистонда икки йил давомида руҳий касалликлар клиникасида сақланган виждон тутқини Қурбондурди Дурдиқулиев озод этилди.


Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари унинг озод этилишини хуш қаршиламоқда.
Ўтган ҳафта АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасининг 54 аъзоси Туркманистон раҳбариятини Қ.Дурдиқулиевни озод қилишга чақирган эди.
Қ.Дурдиқулиев 2004 йилда Туркманистонда норозилик акцияси ўтказишга рухсат сўраб, масъул идорага хат ёзганидан сўнг ҳукумат уни руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирганди.
Айни пайтда АҚШ парламенти Сапармурот Ниёзов ҳукуматини сиёсий диссидентларни психиатрик клиникаларга жойлаштиришни тўхтатишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG