Линклар

Ўзбекистонда тақиқланган исломий гуруҳ аъзолигида айбланиб, икки киши 6 йил муддатга озодликда маҳрум этилди.


Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган ахборотда айтилишича, улар Қозоғистонда қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.
Қозоғистон томони эса бу даъвони рад этмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мазкур судланувчиларнинг қийноққа солинганини ҳам айтмоқда. Улар устидан бўлиб ўтган суд жараёнига маҳаллий ва халқаро кузатувчилар киритилмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромовнинг билдиришича, жазога тортилган Шарафиддин Латипов ҳамда Нозим Раҳмонов ваҳҳобийликда айбланган.
XS
SM
MD
LG