Линклар

logo-print

Эрон уранни бойитишда муваффақиятларга эришаётганини эълон қилгани халқаро жамоатчиликни хавотирга солмоқда.


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг таъкидлашича, Эрон уранни бойитгани ҳақида ишонтириб айтаётгани БМТдан унга нисбатан қўшимча чора кўришни тақозо этади.
“Эрондаги тузум томонидан қилинган баёнот Теҳроннинг янада яккаланишига олиб келади. Эроннинг бу қадами унинг халқаро талаблар билан ҳисоблашмаслигини кўрсатади”, - деди К.Райс.
Германия, Европа Иттифоқи ва Исроил Эрон “нотўғри йўналиш”да навбатдаги қадам ташлаганини билдирди.
Германия канцлери матбуот котиби Томас Стег ўз мамлакати Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ воқеалар ривожини ташвиш билан кузатиб бораётганини айтди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эроннинг ядровий дастурлари масаласи тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканини билдирди.
“Агар масалани куч ишлатиб ҳал этиш режалари мавжуд бўлса, улар муаммони ҳал қила олмайди. Аксинча, қайноқ нуқталарга тўлиб кетган Яқин Шарқда яна бир оловли нуқтани яратади”, - деди С.Лавров.
Европа Иттифоқи Эроннинг уранни бойитгани тўғрисидаги баёноти “ачинарли” эканини таъкидлади. Аммо расмий Брюсселнинг вазиятни ҳал этиш борасида дипломатик йўлларни қидиришда давом этиши айтилмоқда.
Исроил томонидан янграётган муносабатларда Эрон нафақат Исроилга, балки бутун дунёга таҳдид сола бошлагани билдирилади.
XS
SM
MD
LG