Линклар

Қор тез эриши ва кучли сел ёқани натижасида Дунай дарёсида сув сатҳи сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага кўтарилди.


Сербия, Руминия ва Болгариянинг сув тошиши кутилаётгани минтақаларида аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди. Белград шаҳрига туташ минтақаларда Дунай ва Сава дарёлари тошишининг олдини олиш учун Сербия ҳукумати фавқулодда чоралар кўрмоқда. Айни пайтда, Сербия шимолидан оқиб ўтувчи Тиса дарёси тошаётгани сабабли дарё бўйида яшовчи аҳоли бошқа жойга эвакуация қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG