Линклар

logo-print

12 апрел куни Қиргизистондаги “Демократия ва фуқаролик жамияти учун” нодавлат ташкилоти етакчиси Эдил Байсалов жонига суиқасд уюштирилди.


Ўқотар қуролдан яраланган Байсалов Бишкек шаҳридаги касалхонада операция қилинди. Эдил Байсаловни бориб кўрган Қирғизистон Бош вазири Феликс Қулов унга қарши суиқасд сиёсий сабабларга кўра амалга оширилганига шубҳа қилмаслигини айтди:
“Бундай ишга қўл урганлар мақсади фақат ўлдириш бўлмаган. Мақсад қўрқитиш ҳам бўлган. Улар учун муҳими одам ўлиши ёки ўлмаслиги эмас. Уларнинг асосий мақсади қўрқитиш бўлган ,” – дейди Қирғизистон Бош вазири.
Яқинда Эдил Байсалов жиноят оламига алоқадор шахслар ҳукумат лавозимида ишлашига қарши намойишлар уюштирган эди.
XS
SM
MD
LG