Линклар

Покистоннинг Карачи шаҳрида 11 апрел куни мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд топган кунни нишонлаш маросимида худкуш кимсалар ҳужум уюштирди.


Оқибатида 57 одам нобуд бўлди, 90га яқини жароҳатланди. Нобуд бўлганлар орасида учта сунний диний партия раҳбарлари ҳам бор эди. 13 апрел куни улар дафн қилинади. Маросимда минглаб одам қатнашиши кутилмоқда. Суннийларнинг “Тахрик” гуруҳига ҳужум уюштирилгани учун 12 апрел куни Карачида норозилик намойиши бўлди. Аламонни тарқатиш мақсадида полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди.
XS
SM
MD
LG