Линклар

Италия Бош вазири Силвио Берлускони 9-10 апрел кунги парламент сайлови натижалари бекор қилинишини талаб қилмоқда.


Бош вазир фикрича, сайловда кўплаб соҳтакорликка йўл қўйилган. Кеча Берлускони сайловда мағлуб бўлганини тан олиш ҳамда лавозимни бўшатиш ҳақидаги чақириқни рад этди. Айни пайтда, у 60 мингта сайлов участкасида қонунбузарликка йўл қўйилганини иддао қилди.
Берлусконининг сайловдаги рақиби Романо Проди эса ўз коалицияси сайловда ишончли ғалаба қозонганини айтиб, беш йил иқтидорда бўлган Бош вазир энди лавозимни бўшатиши керак, деди. Проди янги ҳукумат тузишни режалаштираётганини билдирди. Проди янги ҳукумат тузишига қачон расман рухсат берилиши ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG