Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.


12 апрел куни йиғилиш қатнашчилари зудлик билан Ироқ янги ҳукумати тузилиши кераклигини таъкидладилар.
8 апрел куни Миср президенти Хусни Муборак Ироқда фуқаролар уруши бошланган ва Ироқ ҳукумати Эрон таъсирига тушиб қолган, деган эди. Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаафари Муборакнинг мазкур баёнотига жавобан Қоҳира учрашувига бойкот эълон қилди. Жаафари агар араб давлатлари Ироққа чин дилдан ёрдам беришни хоҳлаётган бўлса, Араб лигаси келаси ҳафтада Ироқда ўзининг доимий ваколатхонасини очиши кераклигини айтди.
Араб Лигаси раҳбари Амир Муса эса араб давлатлари Ироқда вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериш ниятида эканини айтиб, йиғилишда Ироқ ҳукумати вакиллари қатнашмаётганидан афсусланиш билдирди. Қоҳира учрашувида Миср, Судан, Жазоир, Сурия, Иордания, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Бахрайн ва Кувайт Ташқи ишлар вазирлари қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG