Линклар

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл-Барадей Эронга борди.


Сафардан мақсад Теҳрон расмийларини уранни бойитиш режасидан воз кечишга кўндиришдан иборат. Бугун эрталаб Теҳрон аэропортида журналистларга интервью берган Эл-Барадей муаммони хал этиш учун Эрон ва халқаро ҳамжамият вакиллари музокара столи атрофига йиғиладиган вақт келганини айтди.
Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод 11 апрел куни Эрон уранни бойитиш ишларини муваффақиятли амалга оширганини эълон қилди. Чоршанба куни дунёнинг етакчи давлатлари Эроннинг бу хатти-ҳаракатини қоралади.
АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс халқаро ҳамжамиятни Эронга нисбатан кескин чора кўришга чақирди. Хитой ва Россия ҳам Эронни танқид остига олди. Аммо Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати бўҳронни куч билан ҳал қилишга қарши эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG