Линклар

12 апрель куни ҳаётига суиқасддан омон қолган Эдил Байсаловнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.


Э.Байсалов Қирғизистондаги Демократия ва фуқаролик жамияти коалициясининг етакчисидир.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Э.Байсалов Бишкекдаги офисидан чиқиб кетаётганида унга орқадан ҳужум қилинган.
Э.Байсаловни шифохонага бориб кўрган Қирғизистон бош вазири Феликс Қулов ушбу ҳужум ортида сиёсий сабаблар борлигини айтди. 13 апрель куни ўтказилган махсус йиғилишда бош вазир Э.Байсаловга қилинган ҳужум ҳукуматни обрўсизлантиришга қаратилганини таъкидлади.
“Бугун эрталаб президент мени чақириб, мамлакатимизда бўлаётган воқеалардан жуда ҳавотирда эканини ва Эдил Байсаловга қарши қаратилган ҳужум мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга, Қулов- Бақиев ўртасидаги сиёсий якдилликка зарба беришга қаратилганини айтди. Кимдир мамлакатимизда вазиятни бузмоқчи”, - деди Ф.Қулов.
Э.Байсалов жиноятчиларнинг ҳукумат тизимларига суқилиб киришига қарши намойиш уюштирган эди. Унинг айтишича, унга қилинган суиқасд бошлаган ишларини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.
Қирғизистонда одам ўлдириш жиноятини содир этганликда гумон қилиниб, тергов иши давом этган Рисбек Ақматбоев яқинда парламент сайловида ғолиб чиққанди. У мамлакатда жиноят олами раҳбариларидан бири сифатида танилган.
XS
SM
MD
LG