Линклар

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон билан музокараларининг биринчи даврасини якунлади.


У Теҳронда Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Ғулом Ризо Оғазода билан учрашди.
Оғазода мамлакат телевидениеси орқали чиқишида учрашувнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.
“Жаноб ал-Барадей билан учрашувимиз давомида биз унинг БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этадиган ҳисоботини муҳокама этдик. Мулоқотимиз жуда жиддий бўлди ва биз уларнинг иши борасида ўз эътирозларимизни ҳам билдирдик”, - деди Оғазода.
Ал-Барадейнинг Эроннинг ядровий масалалар бўйича асосий музокарачаси Али Ларижоний билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
11 апрель куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот мамлакати уранни бойитишни муваффақият билан амалга оширганини эълон қилганди. 13 апрель куни эса у Эроннинг ядровий давлат бўлганини билдирди ва уранни бойитишни тўхтатиш чақириқларини рад этди.
XS
SM
MD
LG