Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги аппеляция суди дастлабки суд ҳукми билан 10,8 йилга озодликдан маҳрум этилган “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари Санжар Умаровнинг жазо муддатини қисқартирди.


Тошкент шаҳри судининг аппеляция коллегияси Санжар Умаровга 7 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. С.Умаров жиноий гуруҳ таркибида иқтисодий жиноятлар содир этишда айланди.
Аммо С.Умаровнинг тарафдорлари унинг узоқ муддатга қамалиши ортида фақатгина сиёсий сабаблар борлигини айтиб келяпти. “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси ўтган йили май ойида Андижондаги воқеаларни қоралаб чиққанди. Ўзини конструктив мухолифат сифатида таърифлайдиган “Серқуёш Ўзбекистоним” ҳукуматга ислоҳатлар олиб боришда тавсия беришни мақсад қилиб қўйган. Бир вақтнинг ўзида Ислом Каримов тузумидан кейинги янги давлат бошқаруви борасида ҳам баёнотлар билан чиққанди.
XS
SM
MD
LG