Линклар

Непал подшоси Гянендра мухолифат партияларини норозилик намойишларини тўхтатиб сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишга чақирди.


Ўтган йил ҳокимият тепасига келган Гянендра сайлов ўтказиш демократия сари ташланадиган қадам бўлишини айтган эди. Бироқ мухолифат раҳбари подшонинг таклифи мантиқсиз эканини айтиб, уни рад этди. Непал бўйлаб норозиликлар давом этмоқда. Маълумотларга кўра, полиция айрим намойиш қатнашчиларига нисбатан куч ишлатган.
XS
SM
MD
LG