Линклар

Покистон Ахборот вазири Шайх Аҳмад Рашид “Ал-Қайда” аъзоси бўлган мисрлик Абдул Раҳмон хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилганини маълум қилди.


1998 йилда АҚШнинг Кениядаги элчихонасига ҳужум уюштирганликда айбланган Абдул Раҳмон қидирувда бўлган. АҚШ ҳукумати уни тутишга ёрдам берган шахсларга беш миллион доллар мукофот пули берилишини эълон қилган. Элчихонага қилинган ҳужум оқибатида 224 одам жумладан 12 америкалик нобуд бўлган.
Шунингдек, пайшанба куни Покистоннинг Карачи шаҳрида шу ҳафта худкуш кимсалар уюштирган ҳужумда нобуд бўлган сунний уламолар дафн этилди. Маросимда 50 минг одам қатнашди. Ўша ҳужумда жаъми 57 одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG