Линклар

Россиянинг Волгоград вилояти милицияси лўлилар таборига қилинган ҳужумда иштирок этганликда гумон этилаётган уч кишини қўлга олди.


Пайшанба кунги воқеада икки лўли ҳалок бўлди.
Ҳибсга олинган 18дан 20 ёшгача бўлган уч шахснинг 13 апрел куни таборга ҳужум қилиб, лўлиларни темир хивичлар билан калтаклаган тақирбошлар гуруҳига алоқадорлиги гумон қилинмоқда.
Воқеада икки лўли ҳалок бўлишидан ташқари, яна бир катта ёшли аёл ва қизча оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Кейинги пайтларда, Россияда ирқий сабабларга кўра содир этилаётган зравонликлар ошиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG