Линклар

Таниқли Беларус мухолифатчиси икки йиллик қамоқ жазосидан сўнг озод этилди.


Ҳафта бошида Минск суди Михаил Маринихни муддатидан илгари озод этиш ҳақида қарор чиқарганди.
2004 йилнинг декабрида собиқ вазир ва бир неча мамлакатда элчилик қилган Мариних ўғриликда айбланиб, қамалган эди. Кўпчилик бу ишни сиёсий сабабларга кўра қалбакилаштирилганини айтиб, қоралаган эди.
Маринихни АҚШнинг Минскдаги элчихонасидан компютерларни ўғирлаганликда айблашган эди. Бироқ АҚШ элчихонаси ўғрилик ҳақида ариза билан мурожаат қилмаган.
Михаил Мариних 2001 йилдаги президентлик сайловларида Александр Лукашенкага рақиблик қилган.
XS
SM
MD
LG