Линклар

Қирғизистон парламенти чоршанба куни қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Эдил Байсаловга суиқасд уюштирлгани юзасидан ўтказилаётган терговни ўз назоартига олди.


Хавфсизлик, қонун ва ахборот сиёсати қўмитаси терговни олиб бораётган ҳуқуқ тартибот расмийларига иш юзасидан тўғридан-тўғри қўмитага ҳисобот беришни буюрди.
Ундан олдин АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси бу борада баёнот эълон қилиб, мазкур суиқасдни “фуқаровий жамиятга” қарши ҳужум ўлароқ, баҳолади ва Қирғизистон ҳукуматини воқеа юзасидан “жиддий текширув” ўтказишга чақирди.
Ҳуман райтс уотч ташкилоти ҳам мазкур воқеа юзасидан батафсил тергов ўтказишга чақирди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Қирғизистон ҳукумати бундай зўравонликка тоқат қилмаслигини кўрсатиши лозимлигини таъкидлади.
Қирғизистон бош вазири Феликс Қулов(суратда) Байсаловга нисбатан амалга оширилган ҳужум ортида сиёсий сабаблар борлигини айтди.
Демокртаия ва фуқаровий жамият, деб номланувчи ташкилот раҳбари Эдил Байсалов жиноят дунёсидан чиққан шахсларнинг ҳукуматда бўлишларига қарши норозилик намойишлари ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG