Линклар

АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари Усама бин Ладен ва Ал-Қойда гуруҳининг бошқа етакчиларига алоқадор бўлган жанггарини ўлдирди.


АҚШ ҳарбийлари тарқатган баёнотда айтилишича, Рафид Иброҳим Фаттоҳ ва Абу Умар ал Курдий исмлари билан танилган бу жанггари 27 март куни Бағдод яқинидаги Абу Ғрайб қамоқхонаси олдида содир бўлган жангда ўлдирилган.
Маълум қилинишича, у Ироқнинг Бақуба шаҳри ҳудудларида жанггариларга бошчилик қилган. Шунингдек, баёнотда атийлишича, кейинги 15 йил давомида Фаттоҳ Покистон, Афғонистон, Ироқ ва Эронда фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG